Фаластинлик таниқли режиссёр Хоний Абу Асад Деҳлида бўлиб ўтган халқаро кинофестиваль мукофотини исроиллик дипломат қўлидан олишдан бош тортди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса фестивалнинг ёпилиш маросими чоғида рўй берди. Ташкилотчилар Исроилнинг Ҳиндистондаги элчихонаси маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Ханну Азмидан фаластинлик режиссёрга мукофотлардан бирини топширишни илтимос қилди. Бироқ Абу Асад саҳнага чиқишдан бош тортди ва мукофотни маҳаллий киноарбоблардан бири топшириши ҳақида қарор қабул қилинмагунча жойидан жилмади.
Фестивалда иштирок этган бир қатор кино санъати вакиллари фаластинликнинг бу хатти-ҳаракатини қоралаб, «сиёсат ва маданиятни аралаштирмасликка» чақирди.
Изоҳ (0)