Сўнгги уч ҳафта ичида Эрон жануби-ғарбидаги иккита провинцияда чўчқа гриппидан 33 киши вафот этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» AFP агентлигига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, 28 киши Керман провинциясида, яна беш нафари Систон ва Белужистон провинциясида ҳаётдан кўз юмган. Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўз навбатида, вирус мамлакатнинг бошқа ҳудудлари, шу жумладан, Теҳронга ҳам тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Чўчқа гриппининг авж олиши бу йил Ҳиндистонда ҳам қайд этилди. Йил бошидан буён Ҳиндистоннинг марказий ва шимоли-ғарбий қисмларида ушбу касаллик туфайли 2 мингдан ортиқ киши вафот этди.
Изоҳ (0)