Болгария пойтахтидаги савдо маркази яқинида отишма содир бўлди, яраланганлар бор
Болгария пойтахти Софияда йирик савдо маркази яқинида отишма содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб. Натижада уч киши яраланди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, 7 декабрь куни маҳаллий вақт билан 17:45 (Тошкент вақти билан 20:45)да Чёрний врих кўчасидаги ҳодиса ҳақида сигнал келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан полиция қисмлари юборилган, ҳудуд ўраб олинган.
Яраланганлар касалхонага етказилган. Тергов тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар