Ҳиндистон жанубидаги Тамилнад штатида 9 ноябрдан бери камида 400 киши кучли сув тошқинлари қурбони бўлди, бир миллиондан зиёд одам бошпанасиз қолган. Бу ҳақда фавқулодда вазиятлар миллий бошқармаси маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тошқиндан энг кўп штат пойтахти — 5 миллион аҳолига эга бўлган Ченнаи шаҳри жабр кўрди: бу ерда 325 киши ҳалок бўлган, улардан 18 нафари шаҳар касалхонасида электр таъминотидаги узилишлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Шаҳарнинг аксарият кўчалари сув остида қолмоқда, саноат корхоналари фаолияти тўхтаган.
Тамилнадда бир миллиондан ортиқ киши вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган. Ҳисоб-китобларга кўра, тошқин оқибатида кўрилган зарар 150 миллиард рупийдан (2,3 миллиард доллардан зиёд) ошиб кетди.
Изоҳ (0)