Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов АҚШ молия вазирлигини обрў ва ор-номус ҳимояси юзасидан судга бермоқчи, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Нашр эслатишича, ноябрда АҚШ молия вазирлиги Илюмжиновни Сурия ҳукумати ва мамлакат Марказий банкига моддий ёрдам бергани ва уларнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилгани учун ўз санкция рўйхатига киритган эди.
«Мен АҚШ молия вазирлигидан ўз санкция рўйхатига қўшиши сабабларини тушунтириб беришини кутяпман, — деди Илюмжинов. — Вазирликдан расмий ҳужжатни олишим билан, бошқа мамлакат фуқароси сифатида судга мурожаат қилмоқчиман. Мен Америка қонунлари бўйича судлашишга ва АҚШ молия вазирлигини обрў ва ор-номус ҳимояси бўйича судга беришга тайёрман».
Молия вазирлиги санкциялари туфайли Илюмжинов ўз ваколатларини ФИДЕ биринчи вице-президенти Георгиос Макропулосга вақтинчалик топширган эди.
Изоҳ (0)