АҚШ президенти Барак Обаманинг миллатга мурожаатини эфир орқали Испанияга узатаётган CNN телеканали титр ёзувларида уни Венесуэла президенти сифатида таништирди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари телеканал ходимларининг хатосини пайқаб, бунга фаол равишда изоҳ берган, дея хабар беради «Zakon.kz».
Махсус мурожаат чоғида Обама Калифорниядаги отишмани «теракт» деб атади ва Конгрессни ИШИДга қарши куч ишлатишни маъқулллашга чақирди. Шунингдек, АҚШ президенти терроризмда гумон қилинаётганларга ўқотар қурол сотишни чеклаш лозимлигини билдирган.
Изоҳ (0)