Венесуэлада мухолифатдаги «Демократик бирлик давра столи» блоки Миллий ассамблеяга сайловларда ғолиб чиқди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мамлакат сайлов комиссияси раҳбари Тибисай Лусенанинг маълум қилишича, блок парламентдаги 167 ўриндан 99 тасига даъво қилиши мумкин. Ҳукмрон «Ягона социалистик партия» атиги 46 та ўринга эга бўлди.
«Натижалар биз кутгандек. Венесуэла ғолиб чиқди. Буни энди ортга қайтариб бўлмайди», — дея таъкидлаган мухолифат етакчиси Энрике Каприлес.
Овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилинганидан сўнг одамлар пойтахт Каракас кўчаларига чиқиб, ўз хурсандчилигини намойиш этган. Мамлакат президенти Николас Мадуро сайлов якунларини тан олди.
Социалистлар Венесуэлада 17 йилдан бери ҳукмрон партия саналади.
Изоҳ (0)