Мадриднинг «Реал» клуби россиялик Денис Черишевга ўйиндан четлатилгани ҳақида ҳеч ким маълум қилмагани, шу туфайли, Испания Кубогидан дисквалификация қилиниши адолатсиз бўлгани ҳақида расмий баёнот берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Турнир қўмитаси бош ҳаками Черишев дисквалификация ҳақида шахсан огоҳлантирилмаганини тан олди. «Реал» тегишли ҳукмни Ўрта Европа вақти бўйича 18:17 да қабул қилган.
Испания футбол федерацияси (RFEF) Черишевни дисквалификация ҳақида шахсан хабардор қилмаган, бу дисквалификация кучга кириши учун ягона вариант ҳисобланади.
«‘Реал’ ушбу далилни рўкач қилган ҳолда, иш клуб учун мақбул тарзда якун топиши учун барча чора-тадбирларни кўради», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания Кубогининг 2015/16 йилги мавсумидан четлатилгани хабар берилган эди.
«Қироллик клуби»нинг турнирдан четлатилишига 1/16 финалнинг «Кадиз»га қарши ўйинида ярим ҳимоячи Денис Черишевнинг майдонга тушгани сабаб бўлди. Ўтган мавсумда россиялик футболчи «Вилярреал» таркибида ўйнаб юрганида, сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги учун у дисквалификациясини ўташи керак эди ва майдонга тушиши мумкин эмас эди.
Изоҳ (0)