Америкалик машҳур боксчи Флойд Мейвезер 4 декабрь куни «Россия» давлат марказий концерт залида бокс бўйича энг кўп кишилик машғулот ўтказиб, Гиннесснинг Рекордлар китобига кирди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Спортчининг маҳорат дарсига 791 киши келди, бу ўтган галги рекорддан 283 кишига кўп. Дипломни спортчига Гиннесс расмий ҳаками топширди.
Тадбир чоғида Флойд зарба, ўтириб-туриш, сакраш, зарбаларга чап бериш ва бошқа усулларни кўрсатиб берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик боксчи Флойд Мейвезер бренди остида маҳсулотлар савдо-сотиқ қилувчи The money team компанияси ходимлари спортчига Ҳиндистондан келтирилган урғочи йўлбарсни совға қилган эди.
Изоҳ (0)