Ўзбекистон терма жамоасига номзод теннисчи Жўрабек Каримов АҚШнинг Флорида штати Брадентон шаҳрида якунига етиб бораётган теннис турнири яккалик баҳсларидаги иштирокини тўхтатди. Турнирда саккизинчи рақам остида ҳаракат қилаётган Жўрабек ярим финалга чиқа олмади, деб хабар қилади «Оламспорт».
Тошкент вақти билан 5 декабрь тонгида Жўрабек Каримов чорак финал учрашувини ўтказди. Турнирнинг 14-ракеткаси канадалик Бенжамин Сигоуинга қарши кортга чиққан Каримов кутилмаганда рақибига 1:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Жўрабек Каримов бир кун олдин ушбу турнирнинг жуфтликлар баҳсидаги иштирокини тўхтатганди.
Изоҳ (0)