ФИФА Ижроия қўмитаси йиғилишида жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ушбу мажлисда якуний қарор қабул қилинмади. Лекин аксарият делегатлар иштирокчи давлат терма жамоалари сонининг оширилишига қарши чиқди. Якуний қарорга қўшимча йиғилиш ўтказилгач келиниши айтилмоқда.
Кутилганидек, йиғилишда жаҳон чемпионати финал босқичидаги иштирокчилар сонининг ошишига Осиё ва Африка давлатлари хайрихоҳлик қилди. Шунингдек, ФИФА президентлиги учун номзод, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино ҳам ушбу янгиликни қўллаб-қувватлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам иштирокчи давлатлар сони 2026 йилги жаҳон чемпионатига қадар ўзгармай қолади. Маълумот ўрнида айтиш керак, 1998 йилги жаҳон чемпионатидан буён мундиалнинг финал босқичида 32 та терма жамоа иштирок этиб келяпти.
Изоҳ (0)