Мадриднинг «Реал» жамоаси Испания Кубогининг 2015/16 йилги мавсумидан четлатилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Қироллик клуби»нинг турнирдан четлатилишига 1/16 финалнинг «Кадиз»га қарши ўйинида ярим ҳимоячи Денис Черишевнинг майдонга тушгани сабаб бўлди. Ўтган мавсумда россиялик футболчи «Вильярреал» таркибида ўйнаб юрганида, сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги учун у дисквалификациясини ўташи керак эди ва майдонга тушиши мумкин эмас эди.
«Кадиз»га қарши учрашув «Реал»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Қуйи дивизион вакили мағлуб бўлганига қарамай, 1/8 финал босқичига йўл олди.
Изоҳ (0)