Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров Калифорниядаги фожиа юзасидан АҚШ давлат котиби Жон Керри ва барча америкаликларга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Мен фожиа муносабати билан АҚШ давлат котиби Жон Керри ва барча америкаликларга ҳамдардлик билдирмоқчиман», — деди у.
2 декабрь, чоршанба куни Сан-Бернардино шаҳрида (Калифорния штати) бир неча номаълум киши имконияти чекланган кишиларга ёрдам кўрсатиш марказига бостириб кириб, отишма содир этди. Ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 17 киши яраланган.
Изоҳ (0)