Россия президенти Владимир Путин БМТ раҳбарлигида ягона аксилтеррорчилик фронтини яратишга чақирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бугун биз вайронкор варварлик мафкураси билан юзма-юз тўқнашдик, бироқ бирдан пайдо бўлиб қолган жаҳолатпарастлар ўз мақсадларига эришишига йўл қўйишга бизнинг ҳаққимиз йўқ», — деди Путин Федерал мажлисга анъанавий мурожаатини ўқиб берар экан.
«Барча ихтилофларни четга суриб қўйиб, БМТ раҳбарлигида халқаро ҳуқуқ асосида фаолият олиб борадиган битта қудратли ягона аксилтеррочилик фронтини тузиш керак», — деди президент.
Изоҳ (0)