Бошқирдистонда (Россия) терговчилар эҳтиётсизлик туфайли қизига ўлимга олиб келган укол қилган Юқори Киги қишлоғида яшовчи 43 ёшли аёлга нисбатан жиноий иш очди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг республика бўйича тергов бошқармаси сайтида маълум қилинган.
Шу йил туғилган чақалоқнинг ўлими ҳақидаги хабар ҳуқуқ-тартибот идораларига Кигинский тумани касалхонасидан келган. Тергов тахминига кўра, аёл шифокор кўрсатмаларига амал қилмай, чақалоқни ўзича даволашга уринган ва антибиотикни новокаин ўрнига лидокаин эритмаси билан аралаштириб, қизига укол қилган. Чақалоқ ўта оғир ҳолатда касалхона келтирилган ва шу ерда оламдан ўтган.
Суд-тиббиёт экспертлари хулосасига кўра, чақалоқнинг ўлими лидокаиннинг токсик таъсири натижасида юз берган. Аёлга нисбатан «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноий иш очилди.
Изоҳ (0)