Германия Сурияда амалга оширадиган ўзининг ҳарбий парвозларини Россия билан фақат техник жиҳатдан мувофиқлаштиришини билдирди. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Аввалроқ, Германия вазирлар маҳкамаси мамлакат ҳарбий кучларининг Сурияда ИШИД гуруҳига қарши олиб борилаётган аксилтеррор ҳаракатлардаги иштирокини қўллаб-қувватлади.
Мазкур операцияда Германия 1,2 мингга яқин ҳарбийдан фойдаланмоқчи.
Изоҳ (0)