Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Фаластин Давлати президенти Маҳмуд Аббос БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланган Париждаги конференциясида охирги беш йил ичида биринчи марта қўл бериб кўришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Исроил ва Фаластин раҳбарлари 2010 йилдан бери биринчи марта қўл бериб кўришди ва бир-бири билан сўзлашди. 2010 йилда ўн йиллаб давом этаётган Фаластин—Исроил қарама-қаршилигини тартибга солиш бўйича томонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларнинг навбатдаги босқичи муваффақиятсиз якунланган эди.
Тинчлик жараёни 2013 йилнинг ёзида Америка воситачилигида қайта тикланган эди. Бироқ тўққиз ойдан сўнг, бу жараён ҳеч қандай келишувга эришилмасдан тўхтатилди.
Изоҳ (0)