30 ноябрь, душанба куни Парижда бошланган иқлим саммитида Россия президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашмайди, дея хабар бермоқда «РБК» Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
«Эрдўғон билан учрашув режалаштирилмаяпти, бу учрашув ҳақида гап ҳам бўлгани йўқ. Бундай учрашув бўлмайди», — деди Песков. У Путин ва Эрдўғоннинг телефон суҳбатини ҳам истисно қилди: «Ҳозирча Путиннинг графигида ҳеч қандай контактлар белгиланмаган».
Шу билан бирга, Песков Путиннинг АҚШ президенти Барак Обама билан саммит доирасидаги музокаралари бўлиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путиндан анжуман доирасида учрашишни сўраган эди.
30 ноябрь куни Франция пойтахтида иқлимнинг глобал ўзгаришларига бағишланган БМТ анжумани очилди. Унда дунёнинг 195 мамлакати делегациялари иштирок этади. Анжуман икки ҳафта давом этади.
Изоҳ (0)