Нью-Йоркнинг (АҚШ) Бруклин ҳудудида полиция ўзини беш қаватли уй деразасидан ташламоқчи бўлган эркакни улкан тўр ёрдамида қутқариб қолди. Бу ҳақда New York Post хабар бермоқда.
Америкалик бир неча соат давомида кийимлари ва буюмларини пастга улоқтирган, айни пайтда вақти-вақти билан дераза токчасига чиқиб, ўткинчилар билан инглиз ва рус тилларида мулоқотда бўлган. Мазкур уйга етиб келган Нью-Йорк полицияси ходимлари эркакни квартирага киришга ундаган, бироқ у «Агар ичкарига кирсам мени албатта ўлдирасиз, буни ҳеч ким кўрмайди!» дея қичқирган.
Тоқати тоқ бўлган бир неча полициячи уй томига чиқиб, у ердан пастга тўр ташлади, уларнинг пастки қаватдаги ҳамкасблари эса тўрни маҳкам боғлаб, америкаликнинг деразадан тушадиган йўлини тўсиб қўйди. Қутқарув операцияси якунланганидан сўнг эркак текширув учун Кони-Айленддаги касалхонага олиб кетилди.
Изоҳ (0)