АҚШ икки Корея ўртасидаги алоқалар яхшиланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. КХДР марказий нашри — «Нодон синмун» Вашингтоннинг Сеулга 110 миллион доллар баҳоланаётган Harpoon кемаларга қарши қанотли ракеталар туркумини етказиб бериш қарорига шундай муносабат билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Газетанинг таъкидлашича, АҚШ ҳанузгача «Жанубий Корея қуролли кучларидан КХДРга қарши тажовузкорона урушда зарба берувчи куч сифатида фойдаланишга умид боғламоқда». Шунингдек, АҚШ маъмурияти «Жанубий Кореяни катта даромад олиш учун Америка қурол-яроғларини ўтказишнинг асосий бозорига айлантиришни мақсад қилган миллий ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватламоқда».
АҚШ Давлат депатаменти шу ойда UGM-84L Harpoon Block II қанотли ракеталар туркумини Жанубий Кореяга етказиб бериш бўйича шартномани тасдиқлади. Бош пудратчи — Boeing компанияси.
Изоҳ (0)