АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан Париждаги учрашуви чоғида Башар Асад Суриядаги сиёсий ўтиш жараёнида ўз лавозимидан кетиши лозимлигини билдирди. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Париждаги иқлим масалалари бўйича халқаро анжуманда икки давлат етакчиларининг мулоқоти ярим соат атрофида давом этгани ва «фикр-мулоҳазаларга бой бўлгани»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)