Қозоғистон Миллий банки 2015 йил 1 декабрдан 20 минг тенгелик банкнотни муомалага киритмоқда. Янги купюра Қозоғистоннинг биринчи президенти кунига бағишлаб чиқарилгани маълум қилинмоқда. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар берди.
Банкнот 2013 йилда тайёрланган. У муомалага киритилган кундан қонуний тўлов воситаси ҳисобланади. Купюранинг бир тарафида «Қозоқ эли» монументи, қанотли тулпор ва «Мангу эл» арки, иккинчи томонида эса Қозоғистон харитаси кўриниши ва пойтахт Остона марказий маъмурий бинолари тасвирланган.
Банк томонидан тарқатилган маълумотга кўра, янги банкнота дунёдаги энг ҳимояланган пул бирликларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)