АҚШ президенти Барак Обама Парижда бошланган иқлим бўйича халқаро анжумандаги учрашуви чоғида Россия президенти Владимир Путинга Су-24 ҳалокати муносабати билан афсусда эканлигини билдирди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
«Обама Сурияда турк ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Россия самолёти уриб туширилишидан афсусда эканлигини билдирди», — дейилади мазкур хабарда.
Изоҳ (0)