30 ноябрь куни супероғир вазнда WBA мунтазам чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва унвонга расмий даъвогар австралиялик Лукас Браун ўртасидаги жанг ҳақида бир қарорга келиш учун берилган муддат якунланади, деб хабар қилади «12news.uz».
Боксчиларнинг вакиллари бир қарорга келмаса, вазиятга Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) аралашади.
Бўлажак жангда Чагаев ғалаба қозонса, унинг кейинги рақиби Тайсон Фьюри бўлади. Британиялик боксчи 28 ноябрь оқшомида ўтказилган жангда Владимир Кличкодан тўртта йўналиш бўйича жаҳон чемпионлиги унвонини тортиб олди.
Чагаев ўз фаолияти давомида фақат икки марта мағлубиятга учраган: 2009 йилда украиналик Владимир Кличкога ва 2011 йилда россиялик Александр Поветкинга.
Изоҳ (0)