Украина президенти Пётр Порошенко британиялик боксчи Тайсон Фьюрига чемпионлик жангида мағлуб бўлган Владимир Кличкога кескинг кураш учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Кескин жанг! Владимир, кураш учун раҳмат!»,— дея ёзган Порошенко Twitter’да.
Эслатиб ўтамиз, Дюссельдорфда (Германия) 29 ноябрь, якшанбага ўтар кечаси бўлиб ўтган беллашувда Кличко 11 йил мобайнида биринчи марта мағлубиятга учради.
Изоҳ (0)