Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко рус клублари қишки трансферлар ойнаси давомида турк футболчиларини ўз таркибига қўшиб ололмаслигини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Олдинроқ Россия президенти Владимир Путин россиялик тадбиркорларга 2016 йил 1 январдан бошлаб Туркия фуқароларини ишга олишни тақиқлаб қўйганди.
«Агар кимдир қишки трансферлар ойнасида турк спортчисини таклиф қилишни истаса, унда бундай имконият бўлмаслигига аминман. Олдинга ўтиб кетиш керак эмас, аммо барча хабардор қилинди.
Спорт вазирлиги клубларга турк спортчиларини таклиф қилишдан тийилишни тавсия қиладими? Албатта. Шубҳасиз», — деди Мутко.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолёти Туркия томонидан уриб туширилгандан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Россия Туркияга нисбатан қатор санкциялар жорий қилмоқда.
Изоҳ (0)