Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғлининг маълум қилишича, Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётининг уриб туширилиши каби ҳодисалар яна такрорланиши мумкин. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Коммерсант» хабар бермоқда.
Унинг фикрича, террорчилик ташкилотларига қарши кураш бўйича икки коалиция мавжуд бўлар экан, бу каби воқеалар эҳтимоли сақланиб қолаверади. Давутўғли келажакда бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун биргаликдаги мувофиқлашган ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
24 ноябрь куни Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширди. 29 ноябрь куни Су-24 нинг ҳалок бўлган командири жасади Туркияга олиб келингани ва Россияга топширилиши маълум бўлди.
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)