Камерун шимолида худкуш ўзини портлатиб юборди. Бунинг оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Tengri News хабар бермоқда.
Воқеа мамлакатнинг Нигерия билан чегарадош бўлган ҳудудида 28 ноябрда содир бўлди. Хабар берилишича, ҳалок бўлганлар ичида Камерун армиясининг икки нафар аскари ҳам бўлган.
Таъкидланишича, ҳудудда ҳаракатланувчи радикал гуруҳлардан ҳеч бири ушбу ҳужум бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Изоҳ (0)