Сурия армияси Байрутдаги терактларга алоқадор жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Ливаннинг «Ал-Манар» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳозирча мазкур жангари қайси террорчилик гуруҳига мансуб бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Олдинроқ Байрутдаги терактлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахтида содир этилган теракт оқибатида 43 киши қурбон бўлган, 240 нафар киши жароҳатланган.
Изоҳ (0)