Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат ўз ҳаво чегараларини бузувчиларга нисбатан Россия авиациясига қарши қўллагани каби чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Агар бугун ҳам ҳаво чегараларимиз худди шу тарзда бузиладиган бўлса, худди шундай жавоб кўрсатишга қодирмиз», — деди Туркия президенти.
Шунингдек, Эрдўғон таъкидлашича, ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари мамлакат ҳаво ҳудудига бузиб кирилганига жавобан «автоматик реакция» бўлган.
Изоҳ (0)