Россиянинг Москва вилоятида 14 ёшли ўсмир селфига тушишга ҳаракат қилиб, 16 қаватли уй томидан тушиб кетди ва ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
25 ноябрь, чоршанба кечки пайт Москва вилоятининг Королев шаҳридаги 16 қаватли уй яқинида 14 ёшли ўсмир баландликдан қулашга хос шикастланишлар билан топилган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, мактаб ўқувчиси касалхонада оламдан ўтган.
«Мазкур ҳодиса юзасидан терговчилар томонидан текширув олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир фото, тўғрироғи, селфи олишга ҳаракат қилиб, уй томидан тушиб кетган», — дея таъкидлаган Тергов қўмитаси Москва вилояти бошқармаси вакиллари.
Изоҳ (0)