24 ноябрь куни Сурия-Туркия чегараси осмонида уриб туширилган Су-24 самолётининг командири асли қозоғистонлик бўлиб чиқди, дея хабар бермоқда «YK-news.kz».
45 ёшли Олег Пешков Шарқий Қозоғистон вилоятининг Усть-Каменогорск шаҳрида туғилган ва ўша ерда ўқиган.
Су-24 командири ва штурмани авиакема йўқ қилинишидан аввал катапульта орқали ирғиб чиқишга улгурган, бироқ парашютда қўнаётган командирни ердаги Сурия жангарилари отиб ташлаган, у ҳалок бўлган. Штурман эса Сурия армияси томонидан назорат қилинадиган ҳудудга қўниб, омон қолган.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Россия президенти подполковник Пешков Олег Анатольевичнинг вафотидан кейин унга ҳарбий бурчини бажариш чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги, мардлиги ва жасорати учун Россия Федерацияси Қаҳрамони унвонини берди.
Изоҳ (0)