Олмалиқда 25 ноябрь, чоршанба куни футбол бўйича Олий Лигага ўтиш ўйини бўлиб ўтди. Учрашув ЎзМТРК «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.
Олий Лига—2015 якунига кўра 16 жамоа орасида 15-ўринни эгаллаган Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ўз ўрнини сақлаб қолиш учун Биринчи Лига—2015 баҳсларида иккинчи ўринни эгаллаган Тошкентнинг «Оқтепа» жамоасига қарши майдонга чиқди.
Учрашув 2:1 ҳисобида «Сўғдиёна» вакилларининг ғалабаси билан якунига етди. «Сўғдиёна» вакиллари Санжар Рашидов (29-дақиқа) ва Акмал Абдураҳмоновнинг (77-дақиқада) голларига «Оқтепа» бир марта — ҳужумчи Темур Ҳакимовнинг аниқ зарбаси (53-дақиқа) билан жавоб бера олди.
Шундай қилиб, «Сўғдиёна» Олий Лигадаги ўрнини сақлаб қолди. 2015 йилги мавсум якунига кўра, Олий Лигада 16-ўринни эгаллаган Самарқанднинг «Динамо» жамоаси Биринчи Лигага тушиб кетди, Биринчи Лигада 1-ўринни эгаллаган Тошкентнинг «Обод» клуби 2016 йилги Олий Лига иштирокчисига айланди.
Изоҳ (0)