Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Молдова билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЎФФ миллий терма жамоанинг қишки йиғинлари доирасида Молдовага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришди.
Ушбу назорат ўйини 2016 йилнинг 9 февраль санасида, Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг Молдовага қарши ўйини икки жамоа ўртасидаги илк учрашув ҳисобланади.
Изоҳ (0)