Ўзбекистонлик теннисчи Влада Якшибарова Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида давом этаётган турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Мукофот жамғармаси 10 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада Влада олтинчи рақам остида таснифланган, деб хабар беради «Оламспорт».
Влада илк босқичда украиналик Вероника Стотикага қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда ўзбекистонлик теннисчи 6:2, 6:7(9), 6:1 ҳисобида рақибасини мағлуб этди.
Энди Якшибарова чорак финал йўлида молдовалик Юлия Хелбетга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)