Осиё футбол конфедерацияси бир нечта номинациялар бўйича 2015 йилнинг энг яхшилари бўлишга даъвогарларнинг якуний учлик рўйхатини эълон қилди. Номинациялардан бири аниқ Ўзбекистонга йўл олади, деб хабар беради «Оламспорт».
Аниқроғи, йилнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясига бир йўла уч нафар ўзбекистонлик футболчи даъвогарлик қиляпти. Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси ҳамда «Бунёдкор» клуби футболчилари Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ҳамда Забиҳилло Ўринбоевдан бири Осиёда 2015 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон U-20 термаси ёшлар ўртасидаги ЖЧда чорак финалгача етиб борган эди.
Изоҳ (0)