Жорий йилнинг ёзидан профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик Санжар Раҳмонов учинчи жангида ҳам ғалабага эришди. Флойд Мейвезерга тегишли промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган истеъдодли боксчи бу галги жангини ҳам АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказди, деб хабар беради «Оламспорт».
Америкалик Мартин Сомнерга қарши 6 раундик жангда рингга кўтарилган Санжар рақибини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди. Бу Раҳмоновнинг учинчи жангидаги учинчи ғалабаси бўлди. Нокаутлар сони ҳозирча иккитани ташкил этяпти.
Санжар Раҳмонов шу йилнинг ўзида яна битта жанг ўтказишни мақсад қилган. Флойд Мейвезер Раҳмоновнинг профессионал бокслаги имкониятларини юқори баҳолаяпти.
Изоҳ (0)