Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия мудофаа вазирлиги Туркия қирувчи самолёти томонидан уриб туширилган Су-24 самолётининг бир нафар учувчиси ҳалок бўлганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.

Фото: Delfi

Фото: Delfi

Вазирликда самолётга ракетанинг тегиши Сурия ҳудудида рўй берганлиги таъкидланди. Су-24 қулаган жой Туркия чегарасидан 4 километр узоқликда жойлашган. Экипаж катапульта ёрдамида омон қолган, бироқ учувчилардан бири ердан туриб ўққа тутилиши оқибатида ҳавода эканлиги чоғида нобуд бўлган.

Иккинчи учувчининг тақдири ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОАВда Су-24 нинг ҳар иккала учувчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар чоп қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар