Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 ноябрь, сешанба куни бош вазир Аҳмет Давутўғли томонидан тақдим этилган мамлакатнинг 64-ҳукумати таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукуматдаги янги қиёфалар сафида молия вазири этиб тайинланган Наджи Оқбол ва иқтисод вазири Мустафо Элитошни кўриш мумкин. Ташқи ишлар вазирлигини бошқариш шу йил август ойида вақтинчалик ҳукумат шакллангунча мазкур лавозимни эгаллаган Мавлуд Чавушўғлига топширилди.
Ҳукумат ваколатга эга бўлиши учун парламент томонидан маъқулланиши керак. Бош вазир яқин кунлар мобайнида ҳукумат дастурини тақдим этади, шундан сўнг депутатлар янги ҳукуматга ишонч билдириш бўйича овоз беради.
Изоҳ (0)