Полиция манбалари маълумотига кўра, икки эркак Бельгия чегарасидан 2 км масофада жойлашган Рубе шаҳрида ўғрилик содир этгандан кейин бир неча кишини гаровга олган, деб хабар қилади «Газета.ru».
Рубега RAID махсус отряди, префект, мэр ва прокурор етиб келди, квартал беркитиб қўйилди. Дастлабки хабарларга кўра, ўғриликда гумон қилинаётган икки гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига қарата ўқ узган.
Reuters манбалари ушбу ҳодиса террорчилик фаолияти билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.
Олдинроқ номаълум кимсалар Франция шимолида бир неча кишини гаровга олгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)