Россиянинг Су-24 самолёти Туркия хавфсизлигига таҳдид солмаган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Сочида, Иордания қироли Абдулла II билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Нима бўлган тақдирда ҳам, учувчиларимиз ва самолётимиз Туркия Республикаси учун хавф туғдирмаган, бу кўриниб турган нарса. Улар Шимолий Латакияда, асосан Россия Федерациясидан келган жангарилар тўпланган тоғли ҳудудда ИШИДга қарши операция ўтказаётганди», — дея таъкидлаган Россия президенти.
Изоҳ (0)