Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг ишдан четлатилган президенти Йозеф Блаттер яқинда бир ўлимдан қолганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Блаттер ноябрь бошида касалхонага ётқизилган. Ғарб ОАВлари ёзишича, бунга эмоционал зўриқиш сабаб бўлган. 79 ёшли швейцариялик шифохонадан 12 ноябрда чиқарилган.
«Мен ўлимга жуда яқин ҳолатда эдим… Босим жуда катта эди. Қайсидир босқичда тана ‘йўқ’, ‘етарли’ дейди. Аммо руҳий жиҳатдан кучли бўлсангиз, бунга қаршилик кўрсата оласиз», — деди Блаттер.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида Блаттер шифохонага ётқизилгани хабар берилган, бироқ бунинг сабаби маълум қилинмаган эди.
Изоҳ (0)