Футбол бўйича Испания чемпионатининг 12-тури доирасида 21 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтган «Реал» ва «Барселона» ўйинида меҳмонлар дарвозабони Клаудио Браво ўзига хос кўрсаткич қайд этди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Браво ўйин давомида рақиб футболчилари — Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Карим Бенземадан кўра кўпроқ пас берди.
Чилилик дарвозабон баҳс давомида жами 54 марта жамоадошларига тўп узатган. «Реал» футболчиларининг кўрсаткичлари эса қуйидагича: Роналдуда 44 та, Бэйлда 41 та, Бензема эса 26 та пас.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 4:0 ҳисобида «Барселона» ғалабаси билан якунига етди. Меҳмонларга ғалаба келтирган голлар Луис Суарес (11, 74-дақиқалар), Неймар (39) ва Андрес Иньеста (53) ҳисобига ёзилди.
Изоҳ (0)