Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду россиялик модель Ирина Шейк билан муносабатлари футболчи ҳақидаги ҳужжатли фильмдан ўрин оладиган даражада жиддий бўлмаганини билдирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.
Фильм режиссёри Энтони Вонкенинг сўзларига кўра, португалиялик футболчининг ҳаётидаги бу саҳифани ҳам сиғдириш учун фильм қисқалик қилди.
«Инсон ҳаёти давомида муваффақиятли ва омадсиз дамлар бўлади. Шунингдек, унчалик муҳим ҳисобланмайдиган даврлар ҳам бўлади», — дея Криштианунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Эстадио.эc».
«Биз Ирина иштирокида бир неча лавҳаларни суратга олгандик, ҳатто у билан бирга тушлик ҳам қилгандик. Бироқ фильм жуда қисқа», — деди Вонке.
Изоҳ (0)