Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойлик собиқ миллионер Ван Янь итлар учун бошпана яратаман деб, ўз мол-мулкини сотди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Унинг давлати бир неча миллион юан (1 доллар 6 юанга тенг)га баҳоланган эди.

Фото: «Travel2moscow.com»

Фото: «Travel2moscow.com»

2012 йилда 29 ёшли Ван Янь севимли итини йўқотиб қўйиб, уни қидириш чоғида жониворлар кушхонасидаги манзараларга гувоҳ бўлгач, у ерни сотиб олиб, унинг ўрнида бошпана қуришга қарор қилди.

Бироз вақт ўтиб, у ерда сақланаётган итлар сони мингтагача ҳам етди, уларнинг кўпчилиги янги эгалари қўлларига топширилди. Айни пайтда бошпанада 215 тача кучук сақланмоқда.

Ван Янь хайрия билан шуғуллана бошлагач, унинг моддий аҳволи ёмонлашди, қарзлари йиғилиб қолди. Бироқ у бундан ҳеч ҳам умидсизлангани йўқ, аксинча, бошпанани юритишда унга ёрдам берадиган кишилар топилишига ишончи комил.

Изоҳ
Асосий янгиликлар