Малайзия полициясига мамлакат пойтахти Куала-Лумпурдаги террорчилик хавфи ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Ғарб ОАВларига таяниб. У ерда бугун, 20 ноябрь куни Шарқий Осиё саммити доирасида тадбирлар бўлиб ўтиши керак.
«Малайзияда терактлар хавфи ҳақида хабарлар бўлди. Айни пайтда таъкидламоқчи бўлганим шуки, бу ахборот тасдиқланиши керак», — деди полиция шефи.
ОАВлар ёзишича, саммит ўтказиладиган жойга камида 2 минг кишидан иборат қўшимча армия кучлари жалб қилинган.
Изоҳ (0)