Қуролланган номаълум шахслар Мали пойтахти Бамако шаҳрида жойлашган Radisson Hotel Bamako меҳмонхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳодиса еттинчи қаватда рўй берди, жангарилар йўлакда ўт очди», — деди Agence France-Presse агентлигига Мали хавфсизлик кучларидаги манба.
Агентлик маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари 190 та хонаси бор меҳмонхонани қуршаб олган. Ҳозирги вақтда меҳмонхонада отишмалар давом этмоқда.
Reuters’нинг хабар беришича, номаълум шахслар меҳмонхонадагиларни гаровга олган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)