Парижда 13 ноябрь, жума куни амалга оширилган террорчилик ҳаракатларида қатнашган уч нафар террорчи-камикадзенинг исми маълум бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Сербиянинг «Блиц» газетаси хабар беришича, Париждаги терактларда бевосита қатнашган Сурия фуқароси Аҳмад Алмуҳаммад Ғарбий Европага Сербия орқали ўтиб борган. Иккинчи террорчи — Абдулакбак Б.ҳақида Франциянинг Le Figaro нашри хабар берди. У ҳақида ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ, ҳудкушлар орасида Франция фуқароси — 29 ёшли Исмоил Умар Мустафо бўлгани ҳақида Шартр шаҳри мери Жан-Пьер Жорж маълум қилганди. Камида 2012 йилдан бери Шартрда яшаган Исмоилнинг отаси ва акаси ҳибсга олингани айтилмоқда.
- Воқеа: Париждаги терактлар
Изоҳ (0)