Англия жануби-ғарбида енгил моторли самолёт ҳалокатга учраши натижасида тўрт киши — икки аёл ва икки эркак нобуд бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий полицияга таяниб.
Мавжуд маълумотларга кўра, фожиа Сомерсет графлигидаги Тонтон шаҳри яқинида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан тиббий ходимлар, полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келди, бироқ бортдагиларни қутқара олишмади.
Айни пайтда ҳалокат жойи ўраб олинган, у ерга олиб борадиган шоссе ёпилган. Ҳодиса жойида фожиа сабабларини аниқлаш мақсадида мутахассислар ишламоқда.
Изоҳ (0)