Бельгия полицияси Париждаги терактлар билан боғлиқ бир неча кишини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «Лига.Новости» Бельгия адлия вазири Кун Геенсга таяниб.
Аввалроқ полиция Брюсселнинг Моленбек туманида Париждаги терактлар серияси туфайли рейд ўтказган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари тахминига кўра, ҳибсга олинганлардан бири жангариларнинг иккинчи гуруҳига қўмондонлик қилган ва 13 ноябрь, жумадан шанбага ўтар кечаси Франциядан Бельгияга қочиб ўтган.
Гумонланувчилар ҳибсга олинган жой яқинидан Бельгия рақамига эга автомобиль топилган. Полиция фикрича, гуруҳ бошлиғи ва, эҳтимол, бошқа жангарилар ҳам айнан шу машинада қочган.
Эслатиб ўтамиз, Париждаги терактлар кетма-кетлиги 13 ноябрь оқшомида юз берди. Террорчилар «Стад де Франс» стадиони яқинида бомба портлатди, бир қатор ресторанлар ва концерт залидаги томошабинларга қарата ўт очди. Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 128 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)